Тошкентнинг "Ҳумо" клуби ўз майдонида Пензанинг "Дизель" жамоасини қабул қилди ва 7:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Мезбонлар сафида шайбаларни Платон Попов (дубл), Артём Воронин (дубл), Иван Яценко (дубл) ва Андрей Смирновлар киритди. Бунга эса Владислав Барулин бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа "қанотлилар" ўз тарихларидаги энг йирик ғалабани қайд этишди. Бундан олдинги энг яхши натижа "Рьязан"га қарши баҳсда қайд этилган эди - 5:0.

Эслатиб ўтамиз, сафарда кечган баҳсда Евгений Попихин шогирдлари 1:7 ҳисобида рақибга имкониятни бой берган эдилар.

Маълумот учун, тошкентликлар ҳисобида 32 , меҳмонлар ҳисобида эса 31 очко мавжуд ва улар турнир жадвалида мос равишда 7 ҳамда 8-ўринларни эгаллаб туришибди.