Ҳумоюн Султонов Наманганда финалга чиқди
Ads
Наманган шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги “Фьючерс” турнирининг жуфтлик баҳсларди ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Энди теннисчиларимиз мусобақанинг финал учрашувида рус теннисчилари – Константин Кравчук ва Роман Сафиуллинга қарши ўйин ўтказади

Мусобақанинг яккалик баҳслари ярим финалида мағлубиятга учраган Ҳумоюн Султонов жуфтликлар ўртасида Санжар Файзиев билан финалга чиқди.

Санжар ва Ҳумоюн тандеми украиналик Владислав Манафов ва россиялик Владимир Поляковни 6:4, 2:6, 10:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Sports.uz