Ҳусановнинг баҳоси натижага тўғри келмади! Абдуқодир неччи балл олди?
Легионеримиз тўлиқ ўйнади
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» таркибида Англия Премьер-лигасининг тўққизинчи турида «Брайтон»га қарши уй учрашувида мағлуб бўлди.
«Этиҳод» стадионида бўлиб ўтган беллашув ягона гол ҳисобига ҳал бўлди. 11-дақиқада Яссин Айяри аниқ зарба бериб, меҳмонларга ғалаба келтирди — 0:1.
Абдуқодир Ҳусанов ушбу учрашувни асосий таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
«Манчестер Сити» мағлубиятига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Брайтон»га қарши учрашувда жамоасининг энг яхши футболчилари қаторига кирди.
Статистик маълумотларга ихтисослашган Flashscore портали ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 7,6 баллга баҳолади. Худди шундай баҳони Эллиот Андерсон ҳам олди.
«Шаҳарликлар» таркибида энг яхши кўрсаткич Жереми Докуга тегишли бўлиб, у 8,1 баллга лойиқ деб топилди. Энг паст баҳони Аюб Буадди қайд этди — 5,8 балл. Жамоанинг етакчи ҳужумчиси Эрлинг Холанд эса 6,9 балл олди.
Клубнинг навбатдаги ўйини Лига Чемпионлари доирасида сафарда «РБ Лейпциг»га қарши бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 5 ноябрь куни соат 01:00 да старт олади.

Изоҳлар (0)