Ҳусниддин Ғофуровнинг жамоаси сафарда мағлубиятга учради


Бугун Сербия Супер лигасида 18-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп сурадиган "Младост" клуби сафарда "Рад"га қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг 39-дақиқасида Денич томонидан киритилган ягона гол мезбонларга 3 очко олиб келди.

Ҳамюртимиз ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади ва 59-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Сербия Супер лигаси. 18-тур

"Рад" - "Младост" 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!