
Ҳусниддин Ғофуровнинг жамоаси Сербия кубоги чорак финалига чиқди
Кеча Сербия кубогининг 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп сурадиган “Младость” жамоаси ўз майдонида “Пролетер”ни қабул қилди.
Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди ва чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.
Ғофуров баҳснинг 60-дақиқасида захирадан майдонга туширилди.
Сербия кубоги. 1/8 финал
“Младость Лучани” – “Пролетер” 5:1.
Фикрлар