Ҳусниддин қачон майдонга тушади?

Кеча Сербия Супер Лигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган “Младость Лучани” жамоаси ўз майдонида “Рад” клубини қабул қилди.

Ушбу ўйин 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди. Ҳусниддин заҳирада қолдирилди.

Умуман, ҳамюртимиз “Младость” сафига кўчиб ўтганидан буён бирорта расмий ўйинда майдонга тушгани йўқ. Ҳозирча бош мураббий Ненад Милованович ҳамюртимизга умуман имкон  бермаяпти.

Сербия Супер Лигаси. 3-тур

“Младость Лучани” – “Рад” 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!