Ҳусниддин янги жамоасида дебют ўйинини ўтказди

Кеча Сербия Супер лигасида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган Лучанининг “Младость” жамоаси сафарда “Чукарички”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу баҳснинг биринчи бўлими сўннгида киритилган ягона гол мезбонларга кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Эътиборлиси, ушбу ўйиннинг иккинчи бўлими аввалида ҳамюртимиз заҳирадан майдонга туширилди. Бу унинг янги жамоаси сафидаги дебют ўйини бўлди.

Сербия Супер Лигаси. 4-тур

“Чукарички” – “Младость Лучани” 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!