Ибрагимович 23 та ўйинда 23-голини урди (видео)
Ads

“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби форварди Златан Ибрагимович МЛСнинг “Сиэтл Саундерс”га (3:4) қарши кечган баҳсида гол урди ва голли узатмага муаллифлик қилди.

Шу тариқа 37 ёшли швециялик футболчи ўзининг голли сериясини 4 та ўйинга етказиб олди.

Ибрагимович жорий мавсум МЛСнинг 23та баҳсида майдонга тушди ва ҳозирча рақиблари дарвозасини 23 марта ишғол этди. У тўпурарлар пойгасида “Атланта Юнайтед” форварди Жозеф Мартинес билан 2-ўринни бўлишиб турибди.

МЛС тўпурари эса “Лос-Анжелес” ҳужумчиси Карлос Вела ҳисобланади. Унинг ҳисобида 26та ўйиндан сўнг 27та гол мавжуд.