Ибрагимович A серияга қайтадими?

"Қишки трансферлар ойнаси очилишига 1,5 ой вақт қолди. Жамоамиз мураббийи ва Ибрагимович ўртасида дўстона алоқалар ўрнатилган. Улар тез-тез гаплашиб туришади. У Италия чемпионатига қайтиш имкони пайдо бўлганидан хурсанд. Aммо Златан барча имкониятларни ҳисоблаб чиқиши керак", - дейди Бигон,

Эслатиб ўтамиз, швециялик форвард сўнгги икки йилни МЛС да ўтказганидан сўнг "Лос-Анжелес Гэлакси" билан хайрлашиб, эркин агентга айланганди. Маълумот учун, Ибрагимович Лос Aнжелес клуби таркибида 56 ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!