Ибрагимович А Сериянинг яна бир гранд клуби сафида тўп суриши мумкин

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович янги мавсумда ҳам Италия чемпионатида тўп суриши мумкин.

Швециялик футболчининг "россонерилар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етади, томонлар эса ушбу келишувни давом эттириши борасида бир қарорга кела олишмаяпти.

Gazzetta dello sport нашри хабарига кўра, ушбу вазиятдан А Сериянинг бошқа бир гранд клуби "Рома" фойдаланиб қолмоқчи. Шунингдек, Ибрагимович хизматларига "Болонья" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, Златан футболчилик фаолияти давомида А Сериянинг "Интер", "Милан" ва "Ювентус" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!