Ибрагимович: Агар истасам жаҳон чемпионатига боришим мумкин
Ads

Бундан бир неча кун муқаддам “Манчестер Юнайтед”дан АҚШнинг "Лос-Анджелес Гэлакси" жамоасига кўчиб ўтган ҳужумчи Златан Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтиб, ЖЧ-2018да иштирок этиш нияти борлигига шаъма қилди.

“Агар хоҳласам жаҳон чемпионатига боришим мумкин, хоҳламасам йўқ. Ҳаммаси менинг ўзимга боғлиқ. Мен футбол ўйнашни жудаям соғиндим. Бу менга керак”, - дейди 36 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович Швеция Евро-2016 саралашида омадсизликка учраганидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди.