Ибрагимович АҚШ жамоасидан бўлган супер таклифни рад этди, у МЮга қайтмоқчи
Ads

Швециялик машхур ҳужумчи Златан Ибрагимович “Лос-Анджелес Гэлакси” клубидан бўлган супер таклифни рад этди. The Sun нашрининг маълум қилишича, 35 ёшли футболчи соғайиб, яна “Манчестер Юнайтед” сафига қайтишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ жамоаси Златанга йиллик 7,7 млн доллар маош ваъда қилаётган эди. Агар у ушбу таклифни қабул қилганида, МЛСда тўп сураётган энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин эди.

Маълумот учун, Ибрагимович ўтган мавсум премьер-лигада жами 28та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. У шунингдек МЮ билан Англия суперкубоги, Англия лига кубоги ҳамда УЕФА Европа лигасида ғолиб чиқди.