Ибрагимович Европада қолмоқчи

АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби президенти Крис Клейн “Манчестер Юнайтед” собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг жамоага қўшилиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Биз Златан ва унинг агенти билан жуда яхши алоқаларни йўлга қўйганмиз. У Лос-Анжелес ва клубимизни жуда яхши кўради. Ибрагимовичга қизиқиш билдираётганимиз рост, аммо ўйлашимча, у ҳозирча, Европада қолишни истаётган бўлса керак.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, у каби футболчилар учун доимо эшикларимиз очиқ. MLS унга нисбатан ҳуқуқларимиз мавжуд. Кўрамиз, воқеалар буёғига қандай тус оларкин, – дейди Клейн Goal нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!