Ибрагимович фақат бир шарт билан "Эвертон"га ўтиши мумкин

Ой охирида "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби билан шартномаси якунланадиган Златан Ибрагимович яна АПЛга қайтиши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда 38 ёшли швециялик футболчи катта эҳтимол билан "Эвертон"га ўтади.

Гап шундаки, агар “Эвертон” Карло Анчелоттини бош мураббий лавозимига тайинласа, шундагина Златан ушбу жамоа сафига ўтишга розилик билдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Иборагимович ПСЖ сафида айнан Анчелотти қўл остида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!