Ибрагимович гол урган ўйинда Карлос Вела дубль қайд этди ва жамоасини финалга олиб чиқди (видео)

“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби форварди Златан Ибрагимович “Лос-Анжелес”га (3:5) қарши бўлиб ўтган МЛСнинг ғарбий конференция плей-офф учрашувида ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу учрашувда “Лос-Анжелес” форварди Карлос Вела дубль қайд этди ва 1та ассистни амалга оширди.

Таъкидлаш керакки, МЛСнинг жорий мавсумида мексикалик Вела 34 та гол билан тўпурар бўлган бўлса, швециялик Златан 30 та гол билан иккинчи бўлди.

Маълумот учун, ярим финалда ғолиб чиққан “Лос-Анжелес” энди ғарбий конференция финалида “Сиэттл Саундерс”га қарши баҳс олиб боради.