Ибрагимович ЖЧ-2018 фаворитларини санаб ўтди

АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби форварди Златан Ибрагимович Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Россия сафаридан унутилмас воқеаларни кутяпман. Бу катта мамлакат ва бу ерда кўплаб инсонлар яшайди. Жаҳон чемпионати айнан шу ерда ўтаётганидан хурсандман. Бу мусобақа ҳам ҳудди аввалгиларидек ажойиб ўтади.

ЖЧ фаворитлари? Бразилия, Испания, Германия ва албатта Швеция. Шунингдек Аргентина ҳам. Гарчи улар ўзларини фаворит деб ҳисоблашмаётган бўлишсада. Афсуски, АҚШ терма жамоаси мундиалда иштирок этмайди. Энди мен шу ерда яшаяпман ва табиийки мусобақада уларга мухлислик қилган бўлар эдим”, - дейди швециялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!