Ибрагимович Кейнга
Ads

Швециялик машҳур ҳужумчи Златан Ибрагимович “Тоттенхэм” форварди Харри Кейнга жамоадан кетишни маслаҳат берди.

“Харри катта ютуқларни қўлга киритиши мумкин, лекин бунинг учун унга қадам ташлаш керак. Футболчиларни нимадир қўлга киритганида эслашади. Агар Кейн соврин ютмоқчи бўлс, у ҳолда жамоасини ўзгартириши керак. “Тоттенхэм” ажойиб таркибга эга, аммо ушбу жамоа яхши мураббий билан ҳам барчани юта оладиган даражада эмас”, - дейди Ибрагимович.

Маълумот учун, Кейн жорий мавсум АПЛда 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.