Ибрагимович: "Милан" олдидаги қарзимни узишни хоҳлайман

АҚШнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби форварди Златан Ибрагимович ўзининг “Милан”га қайтиши ҳақидаги хабарларга муносаб билдирди.

“Милан” томондан қизиқишлар борлиги рост, аммо “Гэлакси”да яна бир мавсум ўтказиш мен учун муаммо эмас.

Мен “Милан”ни ёқтираман ва бу сир эмас. Мен у ерда иккита ажойиб мавсумни ўтказганман ва жамоадан кетишни истамаганман. Бироқ, улар мени ПСЖга ўтишга мажбур қилишган. Лекин, умуман олганда “Милан” менга яхши муносабатда бўлган. Мен у ерга “Барселона”дан қайғу билан келганман, аммо “Милан” туфайли яна табассус қила бошладим ва шу сабабли ҳам ушбу қарзимни тўлашни хоҳлайман. Аммо, ҳозир “ҳа” ёки “йўқ” дея олмайман. Кўрамиз...Гаттузо ажойиб футболчи бўлган, энди эса ажойиб мураббий бўлди”, - дейди 37 ёшли швециялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович “Милан” сафида 2010-2012 йилларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!