Ибрагимович "Милан"дан кетмоқчи

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович итальян клубидаги келажагига ойдинлик киритди, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport нашри.

Манбага кўра, швециялик форвард "Милан"дан кетишни режалаштирмоқда. Футболчининг ушбу қарорига клубнинг директорлар кенгашидаги ўзгаришлар сабаб бўлган.

Олдинроқ, клуб директори Звонимир Бобан истеъфога чиқарилган эди, шунингдек Паоло Мальдинининг "россонерилар"даги келажаги сўроқ остида турибди.

Таъкидланишича, Ибрагимовичнинг "Милан"га келишида шу иккала мутахассиснинг ўрни катта бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!