Ибрагимович
Ads

АҚШнинг "Лос-Анжелес" клуби форварди Златан Ибрагимович "Милан" билан келишувга эришди.

SportMediaset тарқатган хабарга кўра 37 ёшли швециялик футболчи “россонерилар” билан ярим йиллик шартнома имзолашга розилик билдирган. Унинг йиллик маоши эса 2,2 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Ибрагимович учун “Милан” бегона эмас. У 2010-2012 йилларда ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган ва А Серия чемпионлиги ҳамда Италия Суперкубогини қўлга киритган.