Ибрагимович МЛСда яна бир супер гол муаллифига айланди (видео)
Ads

“Лос-Анжелес Гэлакси” кулби форварди Златан Ибрагимович МЛСнинг “Нью-Инглэнд Революшн” (1:2) жамоасига қарши бўлиб ўтган баҳсида ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

37 ёшли швециялик футбол юлдузи бу сафарги голини қайчи услубида киритди.

Маълумот учун, Ибрагимович жорий мавсум МЛСда жами 12та ўйинда майдонга тушди ва 11та гол ҳамда 3та ассистга муаллифлик қилди.