Ибрагимович қадрдон жамоасига қайтадими?

Айни дамда фаолиятини АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клубида давом эттираётган ҳужумчи Златан Ибрагимович ўзи тарбия топган "Мальмё" клуби сафига қайтиши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра агар 36 ёшли футболчи швед клубига қайтиш истагини билдирса, жамоа унга таклиф билан мурожаат қилишга тайёр.

Маълумот учун, Ибрагимович "Лос-Анджелес Гэлакси" сафида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 18та гол уришга эришди. Унинг АҚШликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!