Ибрагимович: Швециянинг ҳар бир футболчисига «Олтин тўп» бериш керак

Швеция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович жамоа аъзолари шаънига илиқ сўзларни айтиб ўтди.

“Швеция термасининг ҳар бир футболчиси «Олтин тўп» олиши керак. Улар қайд этган натижа абадий қолади. Барчаси учун раҳмат”, – деб ўзининг Тwitter ижтомоий тармоғидаги расмий саҳифасида твит ёзиб қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Швеция терма жамоаси ЖЧ-2018 да чорак финалга қадар етиб бориб, жаҳоннинг энг кучли 8 термасидан бирига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!