Ибрагимович яна гол урди ва яна жамоасига ғалаба келтирди (видео)
Ads

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби МЛСнинг 32-тури доирасида "Реал Солт-Лейк" жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Калифорнияликларга ғалаба келтирган голга швециялик машҳур ҳужумчи Златан Ибрагимович муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Ибрагимович жорий мавсум МЛСда жами 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 28 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.