Ибрагимовичнинг
Ads

"Милан" клуби техник директори Леонардо "Лос-Анжелес Гэлакси" форварди Златан Ибрагимовични яна “россонерилар” сафига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Златаннинг “Милан” билан яқин алоқада эканлиги барчага маълум. Клубга қайтгач ҳақиқатдан ҳам Ибрагимович масаласини кўриб чиққанимизни инкор эта олмайман. У – ажойиб футболчи, аммо ҳозир уни сотиб олишнинг имкони йўқ”, - дейди Леонардо.

Маълумот учун, Ибрагимович 2011-2012 йилларда “Милан”да тўп сурган. У жорий мавсум  “Лос-Анжелес Гэлакси” сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 21 марта ишғол этган. "Россонерилар" уни МЛСда бўладиган танаффус пайтида ижарага олишлари мумкин.