Ибрагимовнинг жамоаси кубок ярим финалига чиқди

Кеча Латвияда мамлакат кубоги ўйинлари ўтказилди. Ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов фаолият олиб борадиган “Спартакс” жамоаси чорак финалда ўз майдонида “Метта/Лу” жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва бир ўйиндан иборат бўлган қарама-қаршиликда ғолибни аниқлаш учун қўшимча бўлимларга мурожаат этилди.

Қўшимча бўлимларнинг иккинчинчисида юрмаликлар ҳисобни очишди ва ана шу ягона гол уларнинг ярим финалга чиқишлари учун етарли бўлди.

Ҳамюртимиз эса ушбу ўйинни заҳирада бошлади ва 76-дақиқада майдонга туширилди.

Латвия кубоги. Чорак финал

“Спартакс” – “Метта/Лу”.