Иброҳимович Погбанинг "қитиқ патига" тегди

 
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович "Тоттенхэм"га қарши ўтказилган учрашувнинг иккинчи бўлими ўртасида жарима зарбаси тепилишидан олдин Поль Погбага нима дегани ҳақида айтиб берди.
 
- Мен унга агар гол уролмасанг бошқа жарима зарбасини тепмаслигини айтдим,- дейди Златан Иброҳимович. - Зарба зўр бўлди ва тўп дарвоза устунига тегди. Агар гол бўлганида биз хотиржам ўйнардик. Биз яхши ўйнаб, Англиянинг энг кучли жамоаларидан бирини енгдик.
 
Хабарингиз бор, учрашув кичик ҳисобда "Манчестер Юнайтед" фойдасига ҳал бўлди ва ягона гол Генрих Мхитарян ҳисобга ёзилди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!