"Ифтихор" жамоаси Тошкентга кўчириладими?

Бу йилдан эътиборан илк бор Про-лигада иштирок этаётган Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи васийлиги остида ташкил этилганди. Бир қарашда бу жамоа бошқаларга намуна бўлаётгандек эди. Лекин яқинда юз берган ҳолат футболимиз жамоатчилигини ларзага солди. Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Ифтихор”нинг икки нафар футболчиси Турсунбой Ҳусанов билан Ҳасанбой Эргашевнинг аёвсиз равишда калтаклангани ҳақидаги хабарлар ва расмлар тарқалди ҳамда бу ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолгани йўқ. Маълум бўлишича, клуб директори Аҳрор Эргашев ва катта мураббий Нодир Қўзибоев айнан Эргашев билан Турсуновни ўйинни сотганликда айблаб, уларни бу ишни ўз бўйнига олишга мажбурлашиб, аёвсиз тарзда дўппослашган.

Жабирдийда футболчилардан бири Турсунбой Ҳусанов SPORTS.uz мухбири билан суҳбатда тез орада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевга мурожаат қилмоқчи эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Футболчи “Ифтихор” жамоасини Тошкентга, яъни васий ҳисобланган Ёшлар иттифоқи ёнига кўчирилишини сўрамоқчи.

Турсунбой Ҳусанов ва Ҳасанбой Эргашевлавр билан бўлиб ўтган суҳбани тез орада сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!