Игорь Шквирин: “Сўғдиёна” курашувчан жамоа. Биз буни исботладик
Ads

Олий лиганинг 27-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманига қатнашди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Биринчи ўринда бугун майдонда “Пахтакор”га қарши жангда курашган йигитларга рахмат айтмоқчиман. Улар бугун майдонда бор кучлари билан ўзларини аямай ҳаракат қилишди.

Бутун жамоа бўлиб охирги дақиқагача курашди. Бу қувонарли ҳол. Мағлубиятга учрашимиз албатта кайфиятимизни тушуриб юборди. Бугунги ўйиннинг ижобий тарафи шундаки, жамоа бир тан бир жон бўлиб ҳаракат қилишди. Бугун жамоамиз ҳақиқий курашувчан жамоа эканлигини намойиш эта олди ва биз буни исботладик", - деб айтиб ўтди Шквирин.