Игорь Шквирин жамоасининг ғалабасидан ҳайратда қолди
Ads

Бугун Олий лигада 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва ўйин сўнггида майдонда 9 киши бўлиб қолганига қарамай ўз иродасини намойиш этди ва 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг жиззахликлар устози Игорь Шквирин шогирдларининг кўрсатган характеридан ҳайратда эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугунги ўйинда жамоа ўз характерини кўрсата олди. Учрашувнинг бошида 10 киши ўйин сўнггида эса 9 киши бўлиб ғалабага эришдик. Мен бошқарган жамоалар иштирокидаги ўйинларда, умумун тажрибамда 9 киши бўлиб гол ура олиши ва ғалаба қозона олиши кузатилмаган. Жамоамга раҳмат айтаман.

Жамоа ўйин сўнггига қадар рухан тушмади. Бир бирини қўллаб-қувватлаб ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилди. Яна бир бор жамоамга раҳмат айтаман. Бугун ўй учрашувларига якун ясалди ва энг муҳими Жиззахлик муҳлисларни хурсанд қила олдик. Улар бугунги баҳсдан мамнун деган умиддаман", - дейди “Сўғдиёна” бош мураббийи