Игорь Шквирин: Натижадан қониқдим
Ads

Олий лиганинг 16-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бунёдкор” ни қабул қилди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманида қатнашди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" расмий сайти хабар бермоқда.

"Жамоа раҳбарияти ва менинг мақсадим мавсумни кучли ўнликда якунлаш. “Бунёдкор” билан бўлиб ўтган ўйинга келсак, натижадан қониқдим аммо сифати билан қониқмадим. Ҳали олдинда иш жудаям кўп. Жамоа билан иккита машғулот ўтказдим. Бу фақатгина ўйиндаги курашларга ўргатади.

Ғалаба қозониш учун ҳали ишлаш керак. Бу эса бошқача йўл билан машғулотлар олиб бориш керак. Бугун шунақа ўйин бўлди. Машғулотларга диққатни қаратиб, кейинги ўйинларда ҳужумкор футбол намойиш этиб жиззахлик муҳлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман", - деб айтиб ўтди Игорь Шквирин.