Игуаин
Ads

Мавсумни ижара асосида “Милан”да ўтказаётган “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин катта эҳтимол билан фаолиятини “Челси”да давом эттиради.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи яқин соатлар ичида “аристократлар” билан шартнома имзолайди. Гап шундаки, “Челси” “Милан”дан фарқли равишда Игуаин учун “Ювентус” сўраётган 40 млн еврони тўлашга тайёр. Бундан ташқари лондонликлар футболчининг ўзига ҳам йилига 8 млн евро ваъда қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Игуаинни соитб олаётган “Челси” тез орада ўзининг испаниялик форварди Альваро Моратани трансферга қўяди.