Игуаин мавсумни

Лондоннинг "Челси" клуби "Милан" форварди Гонсало Игуаинга жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” 30 ёшли аргентиналик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Ўз навбатида у ҳам премьер-лигага кўчиб ўтишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, “россонерилар” Игуаинни ўтган ёз “Ювентус”дан кейинчалик 36 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 18 млн еврога ижарага олган эди. Бироқ, миланликлар ҳозирда молиявий қийинчиликлар сабаб ушбу трансфердан воз кечишлари мумкин.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум “Милан” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришди.