Игуаин "Наполи"га қарши ўйинда бирор марта тўпга тегмади
Италия чемпионати доирасида ўтказилган "Наполи" ва "Ювентус" учрашувида қизиқ ҳолат кузатилди.
Ўтган йил шов-шувли тарзда "Наполи"дан "Ювентус"га ўтган аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин собиқ жамоасига қарши учрашувда рақиб жарима майдончасида бирор марта бўлса ҳам тўпга тегмади. Табиийки, 29 ёшли футболчи 90 дақиқа давомида собиқ жамоаси дарвозасига бирорта ҳам зарба бергани йўқ.
Ўтган йили Игуаиннинг Турин клубига кўчиб ўтиши неаполлик мухлислар ғазабини қўзғатган эди.
Фикрлар