Игуаин
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин қўлидан операция қилинди.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра аргентиналик футболчи ўтказилан жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли чиққан. Бироқ, унинг қачон соғайиб, сафга қайтиши маълум қилинмаяпти.

Шу тариқа у 1 декабрь куни “Наполи”га қарши муҳим учрашувда иштирок эта олмайди.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум А Сериянинг жами 13та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.