Ижарада юрган футболчи "Челси" раҳбарларини ҳайратга солмоқчи

 

 

Трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли бўлган ва икки йилдан буён Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасида тшп сураётган ҳимоячи Андреас Кистенсен Лондон клуби бош мураббийи Антонио Контени ҳайратга солмоқчи.

- Агар Англияга қайтадиган бўлсам, "Челси" бош мураббийи Антонио Контени қойил қолдиришим керак, - деди 20 ёшли Андреас Кристенсен.

Бироқ, бу футболчида фаолиятини бошқа гранд клубларда давом эттириш имконияти ҳам бор. Даниялик ҳимоячига айни пайтда "Барселона" ва "Ювентус" даъвогарлик қилмоқда.

Кристенсен жорий мавсумда барча турнирларда 33 та учрашув ўтказиб, битта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!