Икарди Аргентина терма жамоасига қайтади

 

 

"Интер" ҳужумчиси Маурио Икарди Аргентина терма жамоасининг 2018 йилги жаҳонт чемпионати саралаш турнири доирасида март ойида бўлиб ўтадиган икки учрашувига жалб қилиниши мумкин.

Маълумотларга қараганда, "Сан-Паулу" ҳужумчиси Лукас Пратто жароҳат олган ва Аргентина трема жамоасининг 23 ва 28 март кунлари Чили ҳамда Боливия терма жамоаларига қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Аввалроқ, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса агар асосий ҳужумчилар - Гонсало Игуаин ёки Лукас Пратто сафдан чиқса, уларнинг ўрнига Мауро Икардини чақиришини айтганди.

Маълумки, Мауро Икардининг терма жамоага чақирилишига Лионель Месси қарши чиққан эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!