Икарди фаолиятини қаерда давом эттириши бўйича бир қарорга келди

Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди келажак фаолияти борасида кутилмаган қарорга келди.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра "Реал"дан жиддий қизиқишлар бўлаётганига қарамай, у "Манчестер Юнайтед"нинг таклифини қабул қилмоқчи. 25 ёшли аргентиналик футболчи “Олд Траффорд”га жорий мавсум якунлангач кўчиб ўтмоқчи.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Интер” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган. Миланликлар унинг трансферини 100 млн еврога баҳолашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
31/12/2018 17:46
Жаа жонга тегдида лекин. Санта Барбара бўлиб кетди