Икарди "Интер"дан кетмоқчи эмас

Миланнинг “Интер” клуби спорт директори Пьеро Аузилио жамоа етакчиси Мауро Икардининг “Реал”га ўтиши борасидаги хабарларга нисбатан ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Икарди “Интер”да яна узоқ йиллар қолмоқчи ва ушбу жамоа билан бирга кўплаб ютуқларни қўлга киритмоқчи. Бундан бир неча йиллар муқаддам биз Мауронинг марказида ажойиб лойиҳани амалга оширган эдик ва бу шубҳасиз ажойиб трансфер бўлди. Статистик маълумотлар ҳам “Интер”нинг энг оқилона трансферни амалга оширганини кўрсатмоқда”, - дейди Аузилио.

Маълумот учун, “Интер” айни дамда 36 очко билан А Серияда пешқадамлик қилмоқда, 15та гол урган Икарди эса мусобақа тўпурари бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!