Икарди нимадан умидвор?

 

“Интер” жамоаси ҳужумчиси Мауро Икарди “Сассуоло”га қарши (1:2) муваффақиятсиз ўйиндан кейин ўз фикрини билдирди.

“Афсусдаман. Ғалаба қозонишни мақсад қилгандик, аммо “Сассуоло” бугун жуда яхши ўйнади. Мавсумни зўр бошлагандик, бироқ кейинроқ сустлашиб қолдик. Шунга қарамай, қилинган ишлардан фахрланаман.

Асосий мақсадимиз – ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш. Умид қиламанки, “Лацио” жамоаси “Кротоне” билан ўйинда очко йўқотади. Ўшанда бизда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти сақланиб қолади”, – деди Икарди.

Айни вақтда “Лацио” 71 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. “Интер” битта кўп ўйин ўтказган ҳолда 69 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги турда “Лацио” ва “Интер” ўзаро кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!