Икер Касильясдан 15 та иқтибос

Испания терма жамоаси ва Португалиянинг “Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяснинг ОАВга берган бир қатор интервьюлари асосида унинг энг сара фикрларини жамладик ва уни сизнинг ҳукмингизга ҳавола этамиз.

1. Оиламдагилар туғилишим биланоқ футболчи бўлишим ҳақида гапиришган экан. Отам тушида мени “Реал” либосида кўрганини кўп такрорларди. Оллоҳга шукрки, унинг ишончини оқладим, гарчи дарвозабонликни танлаган бўлсам ҳам.

2. 12 ё 13 ёшлигимда бир кун келиб “Реал”нинг асосий таркибида ўйнашимга ишончим бор эди. Отам билан “Бернабеу”га тушганимизда ҳам қачондир бу ерда ўйнайман, деб умид қилардим. У мени мунтазам “Реал”нинг “Атлетик” (Билбао) ва “Реал Сосьедад”га қарши ўйинларга олиб тушарди.

3. Болалигимда камсуқум, уятчан эдим. Ҳозир эса анча очиқман ва кишилар билан муомала қилишни жойига қўяман, чунки улғайдимда.

4. Ота-онам бирор-бир муҳим нарса ҳақида гапиришмаган. Улар ҳеч қачон мени стулга ўтирғизиб қўйиб, “Уни қилиш керак, буни қилиш керак” деб насиҳат беришмаган. “Тарбияси оғир” бола эмасдим, шунинг учун улар мендан хотиржам эдилар.

5. Менга ҳар доим чиройли йиқилиш ёққан. Яна тўпни қайтарганимда, ҳақиқийсига роҳат оламан.

6. Ҳаётимда биринчи марта “Камп Ноу”да ўйнаганимда, менга ҳеч нарсадан қўрқмаслик лозимлиги аён бўлиб улгурганди.

7. Пенальти тепиш менга тўғри келмайди. Машғулотларда дарвозага тўп тепиб тураман, фақат касбдошларимни машқ қилдириш учун. Буни ўйинда амалга оширишга уриниб кўриш, ҳатто ҳаёлимга ҳам келмаган.

8. Дарвозабон учун энг асосийси – воқеалар марказида бўлиш.

9. Ҳар икки дақиқада дарвозамга зарбалар беришса яхшироқ бўларди. Ўйин давомида бу нарса тўрт-беш марта юз берса, бундан ёмони йўқ.

10. Энг ёмон одатим гоҳида бироз ёлғон гапиришдан тоймайман.

11. Гоҳида дастҳатимни олиш иштиёқида мени қуршаб оладиган кишилар кўплигидан жўшиб кетаман. Ахир болалигимда мен ҳам “уларбинг бири” эдим.

12. Менга омад кулиб боққан. Чунки футбол ўйнашни биламан.

13. Яқин кишиларим билан ҳазиллашишни ёқтираман, кўп куламан. Мактабда ҳам ҳазилкашликда етакчи эдим.

14. “Сюрприз”ларни қадрлайман, бироқ диққат-марказда бўлишни ёқтирмайман.

 

15. Одамларга яхшилик қилишни хуш кўраман, бировларнинг бахтини кўриш ҳам мен учун ёқимли.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!