Икки Лондон клуби 19 ёшли форвард учун кураш бошлади
Ads

Францияда “янги Мбаппе” дея эътироф этилаётган “Канн” клубининг 19 ёшли ҳужумчиси Янн Карамога Лондон шаҳрининг етакчи клублари жиддий қизиқиш билдира бошлашди.

The Sun нашри тарқатган хабарларга кўра “Арсенал” ва “Тоттенхэм” Карамони ўз сафига қўшиб олиш учун ўзаро кураш олиб боришмоқда. Ўз навбатида “Канн” истеъдодли футболчисини 10 млн еврога баҳоламоқда. Франциялик футболчининг амалдаги жамоаси билан шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Янн ўтган мавсум Франция чемпионатининг жами 35та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.