Икки нафар “Челси” ишқибозини дўппослашди
Ads

Икки нафар “Челси” мухлиси ПАОКга қарши Европа Лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур олдидан муаммога дуч келди, дея хабар беради Mirror нашри.

Воқеа бугунги ўйинга мезбонлик қиладиган Грециянинг Салоники шаҳрида бўлиб ўтган. Лондон клуби ишқибозларига уч нафар безори ҳужум қилган ва оқибатда меҳмонлар жароҳат олишган. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ у шифохонага боришдан ва полицияга ариза ёзишдан бош тортган.

ПАОК – “Челси” баҳси 20 сентябр куни “Тумба” стадионида ташкил этилади.