Икки нафар ҳамюртимиз олтин медал учун курашдан чиқди
Ads

Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт  курашлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Мусобақанинг бугунги кунги баҳсларида иштирок этаётган ҳамюртларимиз дастлабки беллашувларда гиламга кўтарилишди. Улардан, фақатгина Нодиржон Сафаров ўз иштирокини мағлубиятсиз давом эттирмоқда.

Хусусан, - 57 килограммда гиламга кўтарилган полвонимиз саралаш босқичида озарбайжонлик Моҳир Сафаров мағлуб этган бўлса, -86 килограмм вазнда Умиджон Исманов ва Юриески Торребланка ўртасидаги баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Аммо, ҳакамлар қарорига кўра, кубалик спортчи кейинги босқичга йўл олди.

Шунингдек, -125 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Давит Модзманашвили эронлик Ядоллаҳ Моҳебига 3:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.