Икром Алибоев: Бугун мағлубиятга тенг дуранг ўйнадик
Ads

"Локомотив" – "Қизилқум" (2:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўйиннинг энг яхши футболчиси Икром Алибоев иштирок этди. Бу ҳақда Тошкент клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Учрашув анча қийин ўтди. "Қизилқум" анча яхши ўйин кўрсатди. Биз эса ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Бугун биз мағлубиятга тенглаштирса бўладиган дуранг ўйнадик", - деди Икром Алибоев.