Икром Алибоев: Эртага мухлисларни стадионга чорлаб қоламан

Аввал хабар берганимиздек эртага Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк турида "Локомотив" ўз майдонида ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Вахда" клубига қарши учрашувда майдонга тушади.

Бугун ҳар иккала жамоа мураббийилари ўртасида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрек Микляев билан бирга жамоа ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ҳам иштирок этди. Тажрибали футболчи эртанги ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Эртага бўлиб ўтадиган муҳим баҳсда мухлисларни стадионга чорлаб қоламан. Ишқибозлар тўла стадион футболчиларга қўшимча куч бағишлайди”, - дейди Алибоев.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал-Вахда" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 16:00 старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!