Илҳом Баҳромов Жаҳон чемпионати бронза медали учун курашади ва кунинг бошқа натижалари

Финландиянинг Тампере шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатининг 5-кунги баҳслари ҳам ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашиб бормоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувларда юнон-рум кураши бўйича 3 нафар спортчимиз ғолиблик учун гиламга чиқди.

Хусусан, -96 килограмм вазн тоифасида Темур Мирзо Мамажонов саралаш босқичида туркиялик Сулаймон Эрбайга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, -74 килограмм вазн тоифасидаги спортчимиз Жалгасбай Эрматов чорак финалда швециялик Пер Албин Олофссон тўсиғидан ўта олмади.

Шунингдек, -50 килограмм вазн тоифасида ярим финалга қадар етиб борган Илҳом БАҳромов Эрон вакили Поя Сулат Дод Марзни енга олмади ва у бронза медали учун баҳсда хитойлик Хаифенг Жангни синовдан ўтазишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!