Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор” тарихида қолди ёхуд биринчи давра тарихи
Ads

 

«Лочинлар» жорий мавсумнинг биринчи даврасини деярли ярмини дуранг билан ўтказишди. Чемпионат тарихида «Навбаҳор» шу пайтгача бунча миқдордаги дурангни қайд этмаган. Бу билан Илҳом Мўминжонов клуб тарихида қолди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон чемпионатида эса бундай кўрсатгич учинчи бор кузатилмоқда. 1992 йилда «Сурхон», 1998 йилда эса «Дўстлик» жамоалари мавсумнинг биринчи ярмида 7 бор дурангга имзо чекишган. Биринчи даврадаги энг яхши натижани «Навбаҳор» чемпион бўлган мавсумида намойиш қилган. 21 йил аввал «лочинлар» 15 ўйинда 41 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллашган. Бу йилги мавсумда ўз уйида ютқазмаган наманганликлар ўшанда биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказишган. Ушбу мағлубиятсиз серия клуб учун ягоналигича сақланиб турибди. Дастлабки 15 ўйинда «Навбаҳор» бу йил ўтган йилгига қараганда 5 очкога кўп тўплади, лекин ғалабалар сони ўша-ўша – 4 та. Шунингдек, эгалланган ўрин (12-поғона) ҳам худди 2016 йилги каби бўлди. 2008 йилда «Навбаҳор» биринчи даврадаги энг ёмон натижани кўрсатган. Ўшанда клуб 15 ўйинда 3 бор ғалаба қозонган холос. Тўпланган очко борасида ҳам 2008 йилги натижа (14 очко) «Навбаҳор» мухлислари ёдида ёмон хотира қолдирган. Биринчи даврани кучли бешликда «Навбаҳор» сўнгги бор 2006- йилда якунлаган.

Биринчи даврадаги...

Энг кам ғалаба: 2008 (3 та)

Энг кўп ғалаба: 1996 (13)

Энг кам мағлубият: 2008 (3)

Энг кўп мағлубият: 1996 (0)

Энг кам дуранг: 2001 (0)

Энг кўп дуранг: 2017 (7)

Энг кам урилган гол: 2011 ва 2012 (11)

Энг кўп урилган гол: 2000 (44)

Энг кам ўтказилган гол: 1996 (8)

Энг кўп ўтказилган гол: 1