Индзаги Европанинг энг кучли жамоасини айтди
Ads

“Болонья” клуби бош мураббийи Филиппо Индзаги Италия чемпионати 6-турида “Ювентус”га қарши олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўйин 26 сентябр куни бўлиб ўтади.

“Рома” устидан қозонилган ғалаба ҳеч нарсани ўзгартирмайди, мен бунга ишончим комил. Мен бу ўйинга қадар ижобий ҳолатларни кўрганман. Энди биз Европанинг энг кучли жамоаси билан куч синашамиз. Катта стадионда ажойиб ўйин бўлишига ишонаман.

– “Рома” устидан ғалаба қозонишимизга ҳеч ким ишонмади. Энди ўз ўйинимизни ўйнашимиз керак. Бунинг учун барча бирдай жон куйдириши керак. Ҳеч нарса йўқотаётганимиз йўқ. “Ювентус” кўп муаммолар йўқ. Криштиану Роналду уларни кучаайтирди, – дея Индзагининг сўзларини келтиради Football Italia нашри.