Иньеста: "Барселона" бу мавсум барча совринларни қўлга киритишига умид қиламан

Фаолиятини Япониянинг "Виссел Кобе" клубида давом эттираётган ярим ҳимоячи Андрес Иньеста собиқ жамоаси "Барселона"нинг айни дамдаги ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

"Барселона" жуда кучли ва маҳоратли таркибга эга. Жамоа ўзига фойда келтира оладиган ёш ҳамда тажрибали футболчилардан ташкил топган. Умид қиламанки "Барселона" мавсум якунида барча совринларни қўлга киритади", - дейди тажрибали футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!